Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Эрон атрофидаги вазиятни Форс кўрфази мамлакатлари раҳбарлари билан муҳокама қилади

Трамп Эрон атрофидаги вазиятни Форс кўрфази мамлакатлари раҳбарлари билан муҳокама қилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан Эрон масаласи бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ниятида.

Учрашув 24 майга режалаштирилган ва видеоконференция орқали ўтказилади.

Канал маълумотларига кўра, музокараларнинг асосий мавзулари Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар, шунингдек, АҚШнинг Эронга нисбатан кейинги мумкин бўлган қадамлари бўлади.

Аввалроқ, Axios телеканалига берган интервьюсида Трамп Эрон билан келишувга эришиш ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши имкониятларини "50 га 50" деб баҳолаган эди. Шунингдек, у 23 май куни музокарачилар гуруҳи билан вазиятни муҳокама қилиш ва 24 май куни қарор қабул қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

CBS телеканалига берган интервьюсида Америка етакчиси Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишув лойиҳаси аллақачон тайёрланганини айтди, аммо ҳужжатни маъқуллаган-маъқулламаганлигини аниқ айтмади.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!