АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Нью-Жерси ва Нью-Йорк осмонида кўриниб турган номаълум учувчисиз учиш аппаратларини, агар мамлакат расмийлари улар ҳақида батафсил маълумотни ошкор қилмаса, уриб туширишни таклиф қилди.
Сиёсатчи бу фикрини Truth Social ижтимоий тармоғида билдирган.
"Мамлакат бўйлаб сирли учувчисиз учиш аппаратлари кузатилган. Бу ҳақиқатан ҳам ҳукуматимиз билмаган ҳолда содир бўлаётган бўлиши мумкинми? Менимча, ундай эмас! Бу ҳақда ҳозироқ жамоатчиликка айтинг! Бўлмаса, уларни уриб туширинг!" - деб ёзган Трамп.
Бунгача номаълум дронлар Нью-Йорк осмонида пайдо бўлган, уларни 12 декабрь куни кўплаб шаҳар аҳолиси пайқаган. Фуқароларнинг дронлар ҳақида давлат идораларига оммавий хабарлари бўлишига қарамай, уларнинг учирилган жойини аниқлашнинг имкони бўлмади ва эртаси куни Америка пойтахти устида дронлар пайдо бўлишини тўхтатди.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар учун ўтказилган брифингда Миллий хавфсизлик департаменти ва Федерал тергов бюроси Нью-Жерси устидан учувчисиз учоқлар масаласини кўриб чиқаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Америка расмийлари "бу муаммога жиддий қарашади".