2019 йил 11 март куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ тумани Парвоз кўчасида яшовчи В.З. уйида бирга яшаган отаси С.З. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб В.З. отасига пичоқ билан жароҳат етказганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, С.З. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. В.З. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.