Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентлик фуқаро ижтимоий тармоқда ёлғон маълумот тарқатди

Тошкентлик фуқаро ижтимоий тармоқда ёлғон маълумот тарқатди

Телеграм мессенжерида "Мурожаатда фуқаро Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани ИИБ ходими Аббос хақорат қилиб карантин қоидаларини бузганини айтмоқда" деб номланган видео тарқатилмоқда. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

2021 йил 6 апрель куни Қашқадарё вилоятида туғилган 25 ёшли Н.Темирали Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Ички ишлар бўлимларидан бирига чақиртирилган. Уни чақирилишига шу куни соат 14:45 ларда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 38 ёшли Э.Ш. томонидан берилган ариза асос бўлган. Э.Ш. ўз аризасида икки йил олдин Н.Темиралига 10.000.000 сўм миқдорида пул берганлигини, лекин Н.Темирали берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган. Н.Темирали пулларни қайтармагач, Э.Ш. унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ички ишлар органига мурожаат қилган.
Ички ишлар органи томонидан унга нисбатан терговга қадар текширув олиб борилаётганлигини англаган Н.Темирали ходимларни ноқонуний иш қилаётганликда, жабрланувчига ён босишда, шахсий манфаатдорликда айблаб, уларга тухмат қилиш йўли билан жавобгарликдан қутилмоқчи бўлди, ходимларни унга тан жароҳати етказганликда айблай бошлади. Бироқ, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходими лейтенант Aббос Мухаммадиев таҳдидлардан ўзини йўқотиб қўймади ва дарҳол тез тиббий ёрдамни чақирди. Бўлимга етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари Н.Темиралида ҳеч қандай жароҳатлар йўқлигини таъкидлаб, тегишли маълумотнома беришди.

Шундан сўнг гумонланувчи вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида келган тиббиёт ходимлари билан баҳслашиб, хулосаларини ўзгартиришга мажбур қилмоқчи бўлган. Бу ҳам натижа бермагач навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб гўёки ички ишлар органлари ходимлари ўз ваколатини суиистеъмол қилаётгани, уни ҳақорат қилаётгани ҳақида хабар берган.

7 апрель куни Н.Темирали Ўз хавфсизлик бошқармаси Тошкент шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ички ишлар органлари ходимига нисбатан чора кўришни сўраган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Н.Темиралининг мурожаати бўйича текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича аризачига белгиланган тартибда хабар берилади.

Киритилди: 23:46 10.04.2021. Ўқилди: 5331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!