Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентлик эркак фарғоналик эркакни салкам 100 миллионга чув туширди

Тошкентлик эркак фарғоналик эркакни салкам 100 миллионга чув туширди

2019 йил 14 июнь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 25 март куни Янгийўл туманида яшовчи 37 ёшли К.М. Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 25 ёшли Л.Қ.га арматура маҳсулотларини олиб беришини ваъда қилиб, ундан 98 000 000 сўм пулларини олиб ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан К.М. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:24 14.06.2019. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!