Ўзбекистоннинг энг йирик ва кўзга кўринган компанияларидан бири — Caravan Group асосчиси ва раҳбари, таниқли тадбиркор Тимур Мусин ресторан бизнеси билан шуғулланиш учун Нур-Султанга жўнаб кетди. Бу ҳақда у бугун, 28 май куни Фейсбукдаги саҳифасида бир хабар қолдирди.
«Тошкентга тадбиркорлар, иш ўринлари, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш керак эмас. Ўрта Осиё меҳмоннавозлиги бўйича билим, тажриба ва фалсафаларимни экспорт қиламан. Караван — Остона!», — деб ёзади Мусин ўз хабарида.