Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентга қатнайдиган киракашларга тажовуз қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкентга қатнайдиган киракашларга тажовуз қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

2021 йил 29 декабрь куни, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган 44-сонли ЖИЭК ва Бўка туманида жойлашган 43-сонли ЖИЭКдан 1987 йилда туғилган А.М., 1992 йилда туғилган У.А. ва 1997 йилда туғилган У.И. лар қочиб кетган.

Тошкентга қатнайдиган киракашларга тажовуз қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ушбу шахслар 2022 йилнинг 5 январь куни “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳайдовчилик билан шуғулланиб келаётган, Наманган вилояти, Уйчи тумани, Машат қишлоғи, Миробод кўчаси, 111-уйда яшовчи, 1978 йтлда туғилган Н.Ш.га Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини сўраб мурожаат қилган ва йўл кира ҳақини келишган.

Бироқ, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри ҳудудида ҳайдовчига хужум қилиб, 500 АҚШ доллари, 100.000 сўм пуллари ва “RedMi Note-9” русумли телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, унинг оғзи, иккала қўл ва оёқларини боғлаб, бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинанинг орқа юкхонасига солиб, Жиззах шаҳар, А.Навоий МФЙ ҳудудига ташлаб, воқеа жойидан қочиб яширинишган.

Шунингдек, ушбу босқинчилик жиноятини содир этиб юрган шахслар жиноий фаолиятини давом эттириб, 2022 йил 7 январь куни, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Вохим МФЙ, Сойгузар кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.О. билан йўл кира нархини келишган ҳолда Тошкент шаҳрига олиб бориб қўйишини сўрашган.

Аммо, Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида ҳайдовчига хужум қилиб, 11.650 АҚШ доллари ва “SAMSUNG” русумли уяли телефонини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, унинг оғзи, иккала қўл ва оёқларини боғлаб, бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинанинг орқа юкхонасига солиб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Ўртамасжид МФЙ, Уйсозлар кўчасига ташлаб, воқеа жойидан қочиб яширинишган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан тезкор ҳаракатлар олиб борилиб, босқинчилик жиноятини содир қилганликда гумонланган фуқаролар бўйича ижтимоий тармоқларда эълонлар берилди. Шундан сўнг, гумонланувчилардан бири, 1997 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан беш маротаба судланган У.И ҳайдовчилар кўмагида Фароғона вилояти, Учкўприк туманида ушланиб ИИБга топширилган.

Тошкентга қатнайдиган киракашларга тажовуз қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

1997 йилда туғилган У.И.

2022 йил 9 январь куни соат 20:45ларда ППХ ходимлари Ш.Мелиқўзиев ва Х.Хўжақуловлар томонидан, 1992 йилда туғилган, босқинчиликда гумонланган У.А. Қўқон шаҳридаги “Троя” номли тунги клуб атрофида ушланган.

Тошкентга қатнайдиган киракашларга тажовуз қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

1992 йилда туғилган У.А.

2022 йил 10 январга ўтар кечаси тезкор қидирув ишлари мобайнида, ППХ ходимлари М.Султонов, М.Бойназаров ҳамда Р.Эсоналиевлар томонидан, 1987 йилда туғилган, босқинчиликда гумонланган А.М. Қўқон шаҳар, Чарҳий мавзесида ушланган.

Тошкентга қатнайдиган киракашларга тажовуз қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Киритилди: 11:48 10.01.2022. Ўқилди: 4926 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!