Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги тунги клублардан бирида ёш йигитлар жиноят содир этди

Тошкентдаги тунги клублардан бирида ёш йигитлар жиноят содир этди

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 20:30 ларда 3 нафар номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Себзор даҳасида жойлашган тунги клубда була туриб, 16 ёшли А.И. танишлари билан ўтирган жойга бориб, аввалига улар билан расмга тушишни баҳона қилишиб, А.И.,га тегишли бўлган “Iphone 12 Pro Max” русумли телефон аппаратини суратга тушириш мақсадида олиб, бир бирларига “қўлма-кўл” қилиб телефонини қайтариб бермасдан, воқеа жойидан яширинишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув вақтида уч нафар номаълум шахслар аниқланиб, улар 17 ёшли У.М. (аввал судланган), У.Р., С.Х.,лар эканлиги аниқланган. “Iphone 12 Pro Max” русумли телефон эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.М., У.Р., С.Х.,лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинганлар.

Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 15:04 23.12.2021. Ўқилди: 2684 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!