Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги чойхона “разбори”: "қарздор"нинг ечинтирилиб, таҳқирлангани фош бўлди

Тошкентдаги чойхона “разбори”: "қарздор"нинг ечинтирилиб, таҳқирлангани фош бўлди

Тошкентдаги Қумариқ маҳалласида жойлашган “Гузар” чойхонасига бир йигит олиб келиниб, бир неча жиноятчилар томонидан ечинтирилган ва таҳқирлангани маълум бўлди.

И.Қорахонов, 2019 йил 19 январь куни соат тахминан 23:00да ўзининг танишлари Б.Масроров ва С.Қайнаров билан бир гуруҳ бўлишиб, ўзганинг мол-мулкини товламачилик йўли билан эгаллаш мақсадида, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Сирғали-3 даҳасида жойлашган “Принц” тунги клуби олдида бўла туриб, шу ерда бўлган И.Д.га ўзаро гаплашиб олишни айтиб, С.Қобиловнинг бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автоуловида Сирғали тумани, Қумариқ маҳалласида жойлашган чойхонага олиб келишган.

Улар уни чойхонадаги устунга қўл-оёғини скоч билан боғлаб, уларга ёрдам бериши учун Б.Масроровни чақириб, Д.И.ни уриб, дўппослаб, ундан 3.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини беришни талаб қилишган.

Д.И.нинг баҳоси 8.000.000 сўм бўлган “I phone X” русумли телефон аппаратини пулни берса қайтариб беришини айтган ҳолда олиб қўйиб, унинг шими ва ички кийимини (трусигини) тиззасигача тушириб, ўзлари билан олиб келган ҳажми 0.5 литрлик шиша идишига ўтқазиш билан қўрқитиб, ушбу ҳолатни видеога тасвирга олиб, агарда Д.И. талаб қилинган 3.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни бермаса, ушбу видеони тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, Д.И.ни ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишган.
Жиноятчилар жабрланувчини скоч билан боғлаб, жами 2 соат давомида зўрлик ишлатиб, уни ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилишган.

“Jahon.uz” ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбадан олган маълумотларга кўра, З.Тошпўлатов Сирғали тумани, Қумариқ кўчасида жойлашган “Гузар” чойхонасида моддий буюмларга жавобгар шахс вазифасини бажариб юриб, мазкур содир этилган оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермаган.

Жиноятчилар чойхонада Д.И.нинг шимини тиззасигача ечишган ва унинг футболкасини тепага кўтариб қўйишган ва ушбу ҳолатни Б.Масроров видеога олиб тургани айтилмоқда.

Д.И. видеога қараб қанча миқдорда қарз бўлса, ўша миқдордаги пулларни беришга ваъда беришини айтганлигини, у видеога қараб, 3.000 АҚШ доллар миқдорида пул қарз эканлигини, ушбу пулларни 1.000 АҚШ долларини икки кун ичида беришини, қолган 2.000 АҚШ долларни эса 1.000 АҚШ доллар олиб келиб берган вақти беришини айтганлигини, у агар икки кун ичида 1.000 АҚШ доллар олиб келиб бермаса видеони тарқатиб юборишини айтганлигини, сўнг, Б.Масроровнинг телефонидаги видеотасвирни телефонининг флешкасига кўчириб олганлиги маълум бўлди.

“Jahon.uz” бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари ва барча батафсил маълумотларни 2019 йилнинг 24 май куни эътиборпингизга ҳавола этади.

Киритилди: 08:54 24.05.2019. Ўқилди: 5167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!