Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда йўловчиларга янги русумдаги автобуслар хизмат кўрсатади

Тошкентда йўловчиларга янги русумдаги автобуслар хизмат кўрсатади

Тошкент шаҳрига 9 та янги автобуслар келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, “Автосантранс-сервис” ушбу автобусларни Хитойнинг  "Yutong hongkong limited" компаниясидан харид қилган. Улар газ ёқилғисида ҳаракатланади.

Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.

Ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.

Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски “Isuzu” русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:56 05.08.2020. Ўқилди: 3453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!