Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда юк машинаси уриб юборган 60 ёшли аёл вафот этди

Тошкентда юк машинаси уриб юборган 60 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 24 март куни содир бўлган ЙТҲда аёл-пиёда вафот этди, дея хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

Соат 17:55 да  Тошкент вилоятилик 24 ёшли Р.A. DAF русумли юк автомобилини бошқариш давомида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 60 ёшли О.Л.ни уриб юборган.

Маълумотларга кўра, пиёда транспорт воситасининг «кўр» ҳудудида бўлган. Аёл олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Aйни вақтда бир қатор экспертизалар тайинланиб, тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:00 25.03.2021. Ўқилди: 2325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!