Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчига қандай жазо берилгани маълум бўлди

Тошкентда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчига қандай жазо берилгани маълум бўлди

Интернет тармоғида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалди. Аслида ушбу видеода тасвирланган ҳодиса 2017 йил январида рўй берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

2017 йил 18 январь куни тахминан соат 21:30 да Nexia автомобили ҳайдовчиси Маъруфжон А. Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида ЙПХ инспектори томонидан камар тақмаганлиги учун тўхтатилади. Текширув давомида ҳайдовчида транспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлади.

Жазодан қутулиб қолиш мақсадида Маъруфжон А. инспекторга қаршилик кўрсатади ва унга тан жароҳатлари етказади.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Маъруфжон А.ни Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди ва унга 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Киритилди: 10:08 14.01.2019. Ўқилди: 2718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!