Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда яна бир хорижий университетнинг филиали ташкил этилди

Тошкентда яна бир хорижий университетнинг филиали ташкил этилди

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети) Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмм ижтимоий тармоғидаги https://t.me/huquqiyaxborot расмий каналида хабар берилди.

Филиалда қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:

бизнес-информатика (бакалавр);

ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш (магистр);

халқаро хусусий, фуқаролик ҳуқуқи ва арбитраж (магистр);

халқаро савдо ва молия ҳуқуқи (магистр);

халқаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация (магистр).

Филиал Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ бош муассасанинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Ўқув жараёни бакалавриат дастурлари бўйича тўрт йиллик ҳамда магистратура дастурлари бўйича икки йиллик таълимни кўзда тутган бўлиб, асосан, кундузги шаклда амалга оширилади.

Битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалда таълим Россия Федерацияси федерал таълим стандартларига мувофиқ бош муассаса томонидан тасдиқланадиган ўқув-режа ва таълим дастурлари асосида рус ҳамда инглиз тилларида олиб борилади.

Барча даражадаги таълим дастурларида рус ва инглиз тилларидан ташқари қўшимча чет тилини ўқитиш ҳам кўзда тутилган.

Manba: xs. uz

Киритилди: 21:45 12.02.2019. Ўқилди: 1433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!