Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Spark ва Matiz тўқнашишидан бир киши ҳалок бўлди

Тошкентда Spark ва Matiz тўқнашишидан бир киши ҳалок бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида Spark ва Matiz тўқнашишидан бир киши ҳалок бўлди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 10 октябрь куни соат 23:30 ларда Нурафшон кўчасида содир бўлган. 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган Spark ва 2004 йилда туғилган I.Т. бошқарувида бўлган Matiz тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Ушбу машина ичида бўлган икки нафар йўловчи ҳамда Matiz ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 09:18 11.10.2024. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!