Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда шифокорлар нега операция вақтида мусиқа қўйиб, рақс тушгани маълум бўлди (видео)

Тошкентда шифокорлар нега операция вақтида мусиқа қўйиб, рақс тушгани маълум бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Walnut Tree хусусий клиникаси жарроҳларининг мусиқага рақс тушиб беморни операция қилаётгани, ҳуши ўзида эмаслигидан фойдаланиб беморнинг оғзини очиб камерага олгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Repost нашри ушбу вазиятга муносабат олиш учун клиника директори, юз-жағ жарроҳлиги мутахассиси Ўткирбек Воҳидов билан боғланган.

– Интернетда тарқалган видео нотўғри талқин қилиняпти. Ушбу операцияни биз тўрт соат давомида амалга оширдик. Операция муваффақиятли якунланди. У тугагач, биз мусиқа қўйдик. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб айтишим мумкинки, кўплаб жарроҳлар операция вақтида мусиқа тинглашади. Бу сизга диққатни жамлашга имкон беради, – деган жарроҳ.

У, шунингдек, шифокорлар бемор масхара қилишга уринмаганини айтган.

– Биз ҳеч қанақасига беморнинг устидан кулганимиз йўқ. Чунки беморлар бизнинг номимизни танитишга, обрў орттиришимизга ёрдам беради. Биз бунга қандай йўқ қўйишимиз мумкин? Видео фақат ўзим учун, хорижлик ҳамкасбларимга кўрсатиш учун олинган эди, – дейди Ўткирбек Воҳидов.

Киритилди: 16:33 01.04.2022. Ўқилди: 13419 марта. Фикрлар сони: 100 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!