Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Глинка кўчасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчиси катта тезликда келаётган «Жигули» автомобилидан қочишга уринган. Бироқ машина ўқувчини уриб юборган, зарба кучидан мактаб ўқувчиси бир неча метрга думалаб кетган.

Воқеа гувоҳлари зудлик билан болани касалхонага олиб борган, бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамасдан, боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Қайд этилишича, ЙТҲ тумандаги 118-мактаб олдида юз берган. Ҳодиса жойида тезлик чеклови соатига 50 километрни ташкил қилади ҳамда бу ерда ўқувчилар йўлни кесиб ўтиши ва мактаб борлигини англатувчи белгилар ўрнатилган.

Айни пайтда ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Киритилди: 13:11 30.10.2020. Ўқилди: 2278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!