Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–5238-сон, 28.08.2021 й.) билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди

🏢 Қарорга кўра, Филиал “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (БДКИ) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🗓 Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

☑️ Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.

🔰 Қуйидагилар Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:

👉 Драматургия;
👉 Продюсерлик (турлари бўйича).

Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.

🧾 Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.

💼 Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.

Киритилди: 17:40 30.08.2021. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!