Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда жиноят: сохта долларлар фош бўлди

Тошкентда жиноят: сохта долларлар фош бўлди

2020 йилнинг 13 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган туман ИИБ йўл-патруль хизмати инспектори Я.Тошев томонидан Ангрен шаҳридан Наманган вилояти томонига ҳаракатланиб келаётган  Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи фуқаро 33 ёшли У.М. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашина тўхтатиб текширилган вақтда, унинг йўловчилари 22 ёшли И.С.нинг ёнидан бир дона 100 АҚШ доллари ва икки дона 50 АҚШ доллари купюрасидаги ҳамда 23 ёшли Т.Х.нинг ёнидан йигирма бир дона 50 АҚШ доллари ва икки дона 100 АҚШ доллари купюрасидаги пуллари борлиги аниқланиб, умумий 1450 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар шубҳа туғдирганлиги сабабли текшириб кўришлик учун ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд-техник экспертиза хулосасида, И.С. ва Т.Х.лардан олинган 1450 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар қалбаки эканлиги ва АҚШда ишлаб чиқарилган номинал пул купюрасига мос келмаслиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда У.М. ва Т.Х.лар процессуал тартибда ушланганлар.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Киритилди: 14:53 18.01.2020. Ўқилди: 2097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!