Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда интим хизматлар кўрсатувчи бир нечта спа-салонлар аниқланди

Тошкентда интим хизматлар кўрсатувчи бир нечта спа-салонлар аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ аҳолидан спа-салонлар бўйича келиб тушаётган шикоятлар сони ортгани ҳақида маълум қилди. Унда мазкур муассасаларда фоҳишахоналар мавжудлигидан арз қилинган.

Яккасарой туманида 23-24 февраль кунлари ўтказилган профилактик тадбирлар давомида бир қатор спа-салонлар фаолияти текширилган ва қўшимча хизматлар таклиф қилинаётгани билан боғлиқ фактлар аниқланган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонованинг айтишича, спа-салон очган тадбиркорлар одатда унинг фаолиятида қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклайди. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш имконияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка бўлди.

Хабарда айтилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича спа-салонлар ходимлари ва раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Киритилди: 17:13 26.02.2021. Ўқилди: 4307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!