Тошкентда ҳаво ифлосланиш даражаси жуда юқори кўрсаткичларга етди.
IQAir маълумотича, ҳаводаги PM2.5 заррачалари концентрацияси 118 мкг/м³ ни ташкил этган — бу ЖССТ тавсиясидан 23,6 баробар юқори!
Шунингдек, Тошкент дунё бўйича энг ифлос ҳавога эга учта шаҳар қаторига кирди.
Экологлар аҳолини мумкин қадар кўчада камроқ бўлишга ва ниқоб тақиб юришга чақирмоқда.