Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда фуқаро хонадонидан "наша" топилди

Тошкентда фуқаро хонадонидан "наша" топилди

Тошкент вилоятида 2021 йил 28 ноябрь куни соат 07:00 ларда туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида 34 ёшли О.О., нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда хонадоннинг ётоқхонасида бўлган шкаф ичидан бир дона “Spichki” ёзувли гугурт қутиси, 3 дона газета варағи парчаларига ҳамда 1 дона оқ қоғоз парчасига ўралиб қадоқланган “ўрамчалар” борлиги аниқланиб, уларнинг ичи очиб кўрилганда оч яшил сарғиш рангли, ўткир ҳидли қуруқ ҳолатда бўлган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш воситалар мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, тадбир давомида фуқаро О.О.дан яшаб келаётган хонадонида яна гиёҳвандлик воситалари бўлса ўз ихтиёри билан тақдим этиши сўралганида, у ўз ихтиёри билан хонадон томорқасида сақлаб келаётган темир идишда бўлган ўткир ҳидли, моғорлаган ва нам ҳолатда бўлган марихуана моддасига ўхшаш воситаларни тақдим қилиб ушбу воситалар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида О.О.нинг хонадонидан олинган ўсимликсимон воситалар таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган “наша” ўсимлигининг қуруқ ҳолатдаги майдаланган барглари, гулкосабарглари ҳисобланиши ва тайёрланиш усулига кўра “марихуана” деб атиладиган соф оғирлиги 1067 граммни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноят учун қонунчиликда 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

Киритилди: 15:10 04.12.2021. Ўқилди: 2445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!