Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда аёл ўз боласини мунтазам равишда калтаклаб, унга зўрлик кўрсатган (видео)

Тошкентда аёл ўз боласини мунтазам равишда калтаклаб, унга зўрлик кўрсатган (видео)

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинганлиги маълум қилинди. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида видеода акс этган фуқароларнинг шахси аниқланган.

35 ёшли Шахло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила. Шахло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотиннинг ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётганлиги аниқланган. Видео ўтган йили суратга олинган бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётганлигини маълум қилишган.  

Боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилди. Боланинг ўзи билан психологлар ишламоқда.

Киритилди: 10:57 28.02.2021. Ўқилди: 3986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!