🚨 ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувда бўлган пойтахтлик 1970 й.т. шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
💊 Натижада унинг уйида 1835 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинди.
🧪 Энг ачинарлиси шундаки, таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган ушбу психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда яшириб сотиш мақсад қилинган.
⚖️ Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
🕵️♂️ Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.