Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда банкоматни ўмарган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди

Тошкентда банкоматни ўмарган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати Тошкентда банкоматдан катта миқдорда пуллар ўғирлангани юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар банкларнинг бирининг банкоматини очиб, ундан ичида 396 300 000 сўм бўлган учта қутини олиб кетган. Ҳодиса Олмазор туманида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 25 ёшли А.А., 28 ёшли М.А., 26 ёшли У.А. ва 25 ёшли М.М.лар қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:24 21.10.2021. Ўқилди: 1720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!