Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда аскарлар уйига, Сирдарёда чақирувчилар хизматга кузатилди

Тошкентда аскарлар уйига, Сирдарёда чақирувчилар хизматга кузатилди

Пойтахтимиздаги Қуролли Кучлар давлат музейида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм аскарларини тантанали кузатиш маросими ўтказилди, деб хабар берди Ўзбекистон республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрининг мусиқа садолари остида 142 нафар битирувчиларнинг 56 нафарига олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома, 55 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланишда имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификат топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 6 июндаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги қарорига мувофиқ жорий йилдан эътиборан Мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 1 минг 239 нафар аскарга 23,5 миллиард сўмдан ортиқроқ кредит маблағи ажратилган.

Шу куни Сирдарё вилоятида 2019 йил чақирув мавсумида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга кузатишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари ва муддатли ҳарбий хизматга кузатилаётган йигитларнинг ота-оналари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни шундай юксак шарафга лойиқ кўрилгани билан табриклаб, уларга оқ йўл тилади.

Manba: darakchi. uz

Киритилди: 21:09 20.03.2019. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!