Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ақлан ноқислиги бор йигитни калтаклаган ўқувчилар жазоланди (ВИДЕО +18)

Тошкентда ақлан ноқислиги бор йигитни калтаклаган ўқувчилар жазоланди (ВИДЕО +18)

Интернет тармоғи фойдаланувчилари орасида ўсмирлар тиз чўккан тенгдошини таҳқирлаганликлари туширилган видео тарқамоқда. 

 

Маълум қиламизки, жорий йил 13 апрель куни интернетда ушбу видео пайдо бўлгач, таҳқирланган вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 9-сон ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, тегишли чора кўришни сўради.

Текширув давомида маълум бўлишича, Мирзо-Улуғбек туманидаги 219-сон мактаб ёнида 17 ёшли Даврон Х. ва 16 ёшли Отабек И.лар уларни сўккан А.Ш.ни таъзирини бермоқчи бўлишган. Улар ривожланишида камчилиги бўлган А.Ш.ни тиз чўкишга ва кечирим сўрашга мажбур қилиб, унинг бошига икки марта урганлар. Шу билан бирга ўсмирларда карантин даврида тиббий ниқоблари бўлмаган.

Белгиланган суд-тиббий экспертиза давомида А.Ш.да тан шикастлари аниқланмади. Шу сабабли жиноий иш қўзғатилмади.

Аммо ўсмирларнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“”) ва 183 моддасида (“”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар кузатилган.

Мазкур фактлар асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган маълумотлар Мирзо-Улуғбек тумани маъмурий судига йўналтирилди.

23 апрель куни Мирзо-Улуғбек тумани маъмурий судида йиғилиш ўтказилди. Суд ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида бўлиб ўтди.

Томонлар кўрсатмалари эшитилгач, суд Даврон Х. ва Отабек И.ларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“”) ва 183 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирларига 1 115 000 сўмдан жарима солди.

Киритилди: 18:39 20.05.2020. Ўқилди: 3585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!