Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 65 ёшли Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди

Тошкентда 65 ёшли Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди

2021 йил 10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод тумани Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) иккита транспорт воситалари: 65 ёшли Озарбайжон Республикаси фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган «Lacetti» (давлат рақами 01 310 АЕА) ва 28 ёшли Шохруҳ М. ишончнома асосида бошқарган «Malibu» (давлат рақами 01 С 710 UA) автомобиллари тўқнашуви рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга “Lacetti” ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида “Lacetti” йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала автомобиль ҳайдовчилари турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, “Lacetti” ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:20 12.04.2021. Ўқилди: 2798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!