Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 5 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

Тошкентда 5 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатилди

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкентнинг Чилонзор туманида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар партиясини ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича тезкор тадбирларни ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи босқичда ходимлар томонидан олдиндан кузатилган Cobalt автомашинаси салонида 3 бўлакдан иборат 82 гр гашиш шунингдек, шунингдек, кичик электрон тарози топилган.

Сўнг Чилонзор туманида ёнидаги қўл сумкасида 9 дона ўрамларда гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётган шахс қўлга олинган. Экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўрамлардаги моддалар 5 кг 219 грдан зиёд «гашиш» ва 29,68 гр. оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 17:00 17.09.2021. Ўқилди: 1143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!