Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 41 ёшли эркак 1 апрель куни ИИБга олиб келинган. 2 апрелда эса мурдаси топилган

Тошкентда 41 ёшли эркак 1 апрель куни ИИБга олиб келинган. 2 апрелда эса мурдаси топилган

Интернет ижтимоий тармоғида, 41 ёшли Александр Бочаров гўёки Юнусобод тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга жорий йилнинг 1 апрель куни келтирилганидан сўнг олган тан жароҳатлари туфайли вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

"Ҳақиқатдан, 1 апрель куни соат 21.00 ларда муқаддам тўрт маротаба судланган Александр Бочаров ва яна икки нафар фуқаро: муқаддам судланганлар 1979 йилда туғилган Л.Дмитрий ва 1970 йилда туғилган Л.Анатолийлар билан сўров олиб боришлик учун Юнусобод тумани 3-сонли ИИБга келтирилган. Ўртача ҳисобда 45 дақиқа давом этган сўровдан сўнг уччала шахс қўйиб юборилган, шу жумладан Бочаров Александр ҳам. 2 апрель куни эрталаб соат 4.00-4.30 дарда 30-уйнинг олдида Бочаров Александрнинг мурдаси топилган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Республика илмий-амалий суд-тиббиёт маркази ҳудудий филиали томонидан берилган бирламчи маълумотга кўра, марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлган, хусусан, юрак ишемик касаллиги, гематоген сил, полиорган етишмовчилиги, икки томонолама ўпка плеврити, бош мия ва ўпка ишиши, сурункали гепатит, гиёҳвандлик, алкогольдан заҳарланиш.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Масъул ташкилотларнинг расмий изоҳини олмасдан туриб, олдиндан хулоса чиқармаслигингизни сўраймиз", дейилади баёнотда.

Киритилди: 16:19 05.04.2021. Ўқилди: 5073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!