16 сентябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани ички ишлар органларига 30 ёшли Ольга Т. мурожаат қилди. Унинг хабар беришича, жорий йилнинг 17 май куни 36 ёшли Равшан Д. унинг номига “Каптива” русумли автомобилни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун ундан 66.000.000 сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 2 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.