Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 28 ёшли ҳайдовчи 51 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди

Тошкентда 28 ёшли ҳайдовчи 51 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди

Кеча, 8-июль куни соат 23.58 да “102” рақамига Олмазор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Аниқланишича, тахминан соат 23.00 да “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Толибжон С., Тансикбаев кўчаси томон ТХАЙ бўйлаб ҳаракатланиши давомида пиёдани уриб юборган. 1968 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи Тўлқин Г. тан шикастлари билан шифохонага олиб борилди ва шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди.

ЙТҲ сабаби: пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

Киритилди: 17:47 09.07.2019. Ўқилди: 1390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!