Бугун 19 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда 150 минг сўм эвазига фаҳш маконига айланган хонадон давлат фойдасига мусодара қилинди

Тошкентда 150 минг сўм эвазига фаҳш маконига айланган хонадон давлат фойдасига мусодара қилинди

Давлат эгалигига ўтказилган хонадон орадан тўрт йил ўтиб ўзининг ҳақиқий эгасига қайтарилди. 2019 йил 11 июль куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида манфаатдор томон А.Раҳмонқулованинг мурожаатига асосан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2015 йил 12 ноябрдаги ҳукми ўзгарди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2015 йил 12 ноябрдаги ҳукмига кўра, М.Қодирова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57- моддасини кўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида, яъни 651.000 сўм жарима жазосига тайинланган.

Суд ҳукмига кўра, М.Қодирова 2015 йил 7 сентябрь куни соат 19:30да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 23-уй, 17- хонадонда А.Маликов ва М.Тулягановаларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, бунинг эвазига 150.000 сўм пул олган.

“7news.uz”нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ишончли манбаси хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар апелляция инстанциясининг 2015 йил 24 ноябрдаги ажримига кўра, прокурорнинг апелляция протести қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 23-уй, 17-хонадон жиноят қуроли сифатида давлат эгалигига ўтказиш белгиланган.

Апелляция инстанцияси аниқланган ҳолатларга асосан манфаатдор томон А.Рахманкулова ўзига тегишли хонадонни 2015 йил тахминан август ойида ўзига тегишли Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 23/1-уй, 17-хонадонни ижарага олувчига кейинчалик ижара шартномаси тузиш шарти билан берган. Жиноят 2015 йил 7 сентябрь куни М.Қодирова томонидан содир этилган.

Бундан ташқари, манфаатдор томон А.Рахманкулова судланган М.Қодирова билан жиноят содир этилиши юзасидан бирон-бир келишувга келишмаган, М.Қодировани умуман танимаган ҳамда унинг жиноят содир этишидан хабари бўлмаган.

Бундай ҳолда, апелляция инстанцияси, туман суди томонидан Тошкент шахар, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 23/1-уй, 17-хонадон ашёвий далил ва жиноят қуроли сифатида эътироф этмай асосли хулосага келган деб, келтирилган протестни рад қилишни ҳамда ушбу хонадонни қонуний эгаси А.Рахманкулованинг эгалигида қолдиришни лозим деб топади.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2016 йил 11 февралдаги ажримини бекор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Киритилди: 15:42 12.07.2019. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!