Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 11 та тадбиркорга 3,6 млрд сўм зарар етказган фирибгарлар фаолияти фош этилди

Тошкентда 11 та тадбиркорга 3,6 млрд сўм зарар етказган фирибгарлар фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.m.” “A.” ва “Y.f.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан ўзаро тил бириктириб, 11 та хўжалик юритувчи субъектлардан олинган 3,6 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган пулларни тўламасдан фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Киритилди: 15:51 12.03.2021. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!