Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида видеорегистраторлар орқали аниқланган қоидабузарликлар юзасидан 154 нафар ҳайдовчига чора кўрилди

Тошкент вилоятида видеорегистраторлар орқали аниқланган қоидабузарликлар юзасидан 154 нафар ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳозирги кунга келиб Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга ҳудудда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан 232 та ҳолат бўйича видеоёзув келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот бўлинмаси «Дарё»га хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сонли «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар сайт орқали қабул қилинмоқда.

Тошкент вилояти ҳудудида содир этилган қоидабузарликлар юзасидан 232 та ҳолат бўйича видеоёзув келиб тушган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувларнинг 154 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида» низом талабларига мос деб топилиб, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилди. Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусхалари «Ўзбекистон почтаси» нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилди.

«Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, видеорегистратор орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати, транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт аниқ акс эттирилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, видеорегистраторларнинг давлат стандартларидан ўтганлиги тўғрисида ҳеч қандай ҳужжатлар талаб этилмайди», — дейилади хабарда.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 21:15 13.08.2019. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!