Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятида итлар сўйиб сотилаётгани тўғрисидаги хабар ўз тасдиғини топмади

Тошкент вилоятида итлар сўйиб сотилаётгани тўғрисидаги хабар ўз тасдиғини топмади

Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасида гўштини сотиш мақсадида итлар оммавий равишда отиб ўлдирилаётгани тўғрисида хабар берилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, ушбу хабарлар ўз тасдиғини топмаган.

Итларни гўшти учун сўйишда айбланаётган фуқаро устидан «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига арз келиб тушган. Унда айтилишича, Тошкент вилоятининг Келес шаҳридаги чўчқа фермасида ит гўштларини сотиш мақсадида оммавий равишда ўлдирилмоқда.

Маълум қилинишича, Виктор Эфименко чўчқабоқар тадбиркор бўлиб, эркак 50 йилдан буён чўчқа боқиш билан шуғулланиб келади. Шунингдек, чўчқахонада итлар ва бошқа паррандаларни ҳам учратиш мумкин. «У боқаётган итлар зотдор. Табиийки баҳоси ҳам қиммат. Биттаси 100 доллар туради», — дейилади хабарда.

«Мана кўриб турибсиз, 5-6 та итим бор, уларни сўйиб бўладими? Мен уларни яхши кўраман», — дейди эркак.

Тошкент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ҳамда маҳалла раиси биргаликда ит сўйишда гумонланган шахснинг иш фаолияти ва чўчқахона ҳудудини кўздан кечирган.

Чўчқахонада аниқланган қон излари итларга эмас, чўчқага тегишли бўлиб чиққан. «Чўчқабоқарга қўйилган айблов ўз тасдиғини топмади», — дея таъкидланади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида ўқувчи бошпанасиз итларнинг отилишига қарши чиққан фаолнинг бошини ғишт билан уриб ёргани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 14:55 27.02.2021. Ўқилди: 1816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!