Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш бошланди

Тошкент вилоятида ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти бериш бошланди
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда хорижга чиқиш тартибини янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратиляпти.
Бу йўлда аҳолига қулай шароитлар яратилмоқда. Хорижга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда бюрократик тўсиқлар ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш, ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатини узайтиришга эътибор кучайтирилаётир. Фуқароларнинг давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтиш тартиб-таомилларини тубдан соддалаштириш бўйича ҳам салмоқли ишлар олиб бориляпти.
Янги йилдан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш жараёнлари бошлангани ҳам бунинг тасдиғидир.
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йил 26 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги қарори мазкур эзгу саъй-ҳаракатларда муҳим дастуриламал бўляпти.
Эътиборлиси, бу борада Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, ушбу вилоятда ҳам фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортларини бериш бошланди.
Кеча Тошкент вилоятилик 64 нафар ҳамюртимизга биринчилардан бўлиб хорижга чиқиш биометрик паспорти жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилди.
Шулар қаторида юртдошларимизга хорижга чиқиш биометрик паспорти ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар ҳам берилмоқда, дейди Тошкент вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Нуржов Мелиқулов. Айни чоғда ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, фуқароларда бу борада туғилаётган савол ва масалаларга тезкорлик билан ҳамда сифатли жавоб қайтариш устувор вазифамизга айланган. Бу йўналишга энг малакали мутахассисларимиз жалб этилган.
Manba: uza. uz
Киритилди: 22:40 20.01.2019. Ўқилди: 1766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!