Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилояти ЙҲХБ қарздор ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Тошкент вилояти ЙҲХБ қарздор ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида автомобиль йўлларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга 468 мингдан ортиқ жарималар белгиланди.

 

Ҳозирги кунга келиб, ушбу белгиланган жарималарнинг 267 мингдан ортиғи ундирилди. Белгиланган жарималарнинг 58 мингдан зиёди жарима тўғрисидаги қарор чиқарилган кунга 60 кун муддат бўлганлигига қарамасдан жарималарни ўз вақтида тўламаяптилар.

 

Ушбу содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун тузилган маъмурий баённомалар учун белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3-моддаси, яъни айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига асосан жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган фуқаролар яшаш ҳудудидаги ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига бормасдан туриб ҳам содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги ва жаримаси тўғрисида маълумотга эга бўлса бўлади.

 

Бунинг учун 8860 қисқа рақамига транспорт воситасини давлат рақам белгисини ҳамда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини серия ва рақамини СМС орқали юборилади, оз муддат ичида СМС орқали содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги маълумот ва белгиланган жарима миқдори (содир этилган сана ва жарима миқдори) келади. Ушбу маълумотлар орқали белгиланган жарима учун тўловни исталган жойда амалга ошириш мумкин.

Тошкент вилояти 

ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Киритилди: 14:06 19.11.2019. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!