Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновларни тиклаш 2021 йил бошига қолдирилди

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновларни тиклаш 2021 йил бошига қолдирилди

Ўзбекистон ва Тожикистон октябрь ойи ўрталарида Душанбе ва Тошкент ўртасида авиақатновларни 1 ноябрдан тиклаш масаласини муҳокама қилганди, кейинчалик бу муддат 1 декабргача деб белгиланди. Энди эса янги муддат  — 2021 йил 1 январь кўриб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда Asia-Plus, Тожикистон ҳукуматидаги манбаларига таяниб.

Қайд этилишича, ҳар иккала давлатдаги коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият ҳукуматга бу масалада тезкор ва якуний қарорга келишга имкон бермаяпти.

Шунга қарамай, Тожикистон фуқаро авиацияси Тошкентга авиақатновларни тиклашга рухсат олган, аммо парвозларнинг аниқ санаси ва жадвали номаълумлигича қолмоқда.

«Тегишли қарор ўзбекистонлик ҳамкасбларда ҳам бор, лекин авиаалоқалар бошланиши аниқ санаси ҳозирча номаълум. Парвозлардан аввал барча жабҳалар — қайси авиакомпаниялар учади, қандай жадвал бўйича, пандемия билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш лозим», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учун яқин кунларда Тожикистон ва Ўзбекистон авиация раҳбарлари онлайн учрашуви ташкил этилиши, унда Тошкент—Душанбе—Тошкент йўналишида дастлабки рейс санаси ва жадвали тасдиқланиши таъкидланган.

Киритилди: 19:20 31.10.2020. Ўқилди: 1982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!