Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Учтепа туманида “Х. С.” кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкатга қарашли объектнинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 320 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!