Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида рўмолли қизлар мактабга киритилмадими?

Тошкент шаҳрида рўмолли қизлар мактабга киритилмадими?

Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда «Айтишларича, Тошкентдаги 168-мактабда рўмолли қизлар мактабга киритилмабди» сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди.

Бошқарма хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан пойтахнинг Чилонзор тумани халқ таълими бўлими махсус ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Қайд этилишича, 11 январдан барча умумтаълим мактабларида III чорак дарслари бошланган. Жумладан, 168-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчилар тўлиқ карантин қоидаларига амал қилган ҳолда назорат остида таълим жараёнида иштирок этмоқда.

Ўрганишлардан олинган маълумотларга кўра, дастлабки дарс кунида ўнга яқин ўқувчи қиз мактабга рўмолда ўқишга келган. Қизлар ва уларнинг ота-оналарига мактаб маъмурияти томонидан кўча-кўйда фарзандлари рўмолда юришлари мумкинлиги, аммо дарс чоғида тўлиқ кийиниш тартиб-қоидаларига амал қилишлари лозимлиги тушунтирилган.

«Бироқ, ижтимоий тармоқда қайд этилганидек, рўмолли қизларнинг дарсларга қўйилмаганлиги ҳақидаги маълумот ўз исботини топмади», дейилади хабарда.

Шунингдек, шаҳар Халқ таълими бошқармаси ота-оналарга уйдирма ва бўҳтон хабарлар тарқатишдан кўра, аниқ далилларга таянган ҳолда маълумот беришларини сўраган.

Киритилди: 19:55 14.01.2021. Ўқилди: 3766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!