Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда фуқаролар Х.Ш. ва И.Р. фуқаро Б.Г.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 574 560 дона яроқсиз ҳолатдаги “Система инфузион” тиббий буюмларини 55 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу тиббий буюмларнинг умумий баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда қўлланишга яроқсиз эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:33 06.05.2025. Ўқилди: 673 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!