Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳар ИИББ 13 яшар йигитни қидирувга берди (ФОТО)

Тошкент шаҳар ИИББ 13 яшар йигитни қидирувга берди (ФОТО)

Тошкент шаҳар ИИББ 2008 йилда туғилган Ўрмонов Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли қидирувга берилганини эълон қилди.

"2008 йилда туғилган Ўрмонов Умар ибн Розийаллоху Усмон ўғли жорий йилнинг 3 июнь куни соат тахминан 21.30ларда Чилонзор тумани 19-мавзеда жойлашган яшаш жойидан чиқиб, номаълум томонга ҳаракатланиб кетиб қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, озғиндан келган, юзи бироз чўзинчоқ, кўзлари қора думалоқ, сочлари қора.
Алохида белгилари: юзининг чап соҳасида холи бор, чап қошининг пастки қисмида чандиғи бор.

Эгнида: оқ рангли футболка, қора рангли шортик ва оёғида оқ рангли шиппак бўлган.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Ўрмонов Умар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз".

Тошкент шаҳар ИИББ 13 яшар йигитни қидирувга берди (ФОТО)

Киритилди: 19:33 15.06.2021. Ўқилди: 4445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!