Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент шаҳар ҳокими аномал иссиқ даврда хавфсизлик чораларини кўриш бўйича фармойиш қабул қилди

Тошкент шаҳар ҳокими аномал иссиқ даврда хавфсизлик чораларини кўриш бўйича фармойиш қабул қилди

Аномал исиш кузатилаётгани муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахтда тегишли тартибда хавфсизлик чораларини кўришга қаратилган фармойиши эълон қилинди. бу ҳақда Тошкент шаҳр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокими «Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

Унда июль ойида кузатиладиган аномал исиш даврида эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан муҳим бўлган вазифалар белгиланган, аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ишончли сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамкорлигида мулкчилик шаклидан қатъий назар Тошкент шаҳридаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари, бозорлар ва савдо комплексларида ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиологик хавфсизлик масалаларига қаратилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш масалалари бўйича ўрганиш олиб борилади ва тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилади.

Тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар тайёрлаб берилади ва ижроси таъминланиши назоратга олинади.

Шунингдек, фармойишда ёнғинлар пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ходимларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

Киритилди: 04:59 29.06.2019. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!