Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент метроси учун яна 19та тўрт вагонли поездлар олиб келинади

Тошкент метроси учун яна 19та тўрт вагонли поездлар олиб келинади

Келгуси йил охирга қадар Тошкент метрополитени учун яна 19та тўрт вагонли янги поездлар олиб келинади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 16 октябрда қабул қилинган 5260-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда айтилишига кўра, 2021 йил охирга қадар 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездларини харид қилинади. Бунинг натижасида метро поездлари жами сони 80 тага етказилиб, метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқартирилади.
Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент метрополитенида мавжуд 59 та метро поездларини 44 таси 21-40 йил мобайнида фойдаланиб келинмоқда.
Янги қарорда, шунингдек, метро поездлари қатнов интервалини қасқартириш вазифаси ҳам қўйилган. Унга кўра, Чилонзор йўналиши поездлари ҳар 3 дақиқада, Ўзбекистон йўли поездали ҳар 4 дақиқада қатнай бошлайди.
Бунинг натижасида, йўловчиларни манзилга етказиш вақти ер усти транспортига нисбатан 2-3 баравар тезлашади, йўловчи ташиш ҳажми 2 мартага ортади ва кунлик йўловчилар сони 480-500 мингга етади, - дейилган қарорда.
Қарорда шунингдек, Тошкент метрополитенинигш 2022-2030 йилларда тизимли ривожлантириш механизми ҳам айтиб ўтилган. Бунинг учун турли соҳа мутахасисларидан иборат 3та ишчи гуруҳ ташкил этиш белгиланган.

Киритилди: 17:00 20.10.2021. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!