Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент ИИББ FIFTY тунги клуби билан боғлиқ вазиятни ўрганади

Тошкент ИИББ FIFTY тунги клуби билан боғлиқ вазиятни ўрганади

Тошкент ИИББ «Газета.uz» муаллифи Никита Макаренконинг баланд мусиқа билан тун бўйича аҳолига тинчлик бермаётган тунги клубга нисбатан ИИО ходимлари томонидан чоралар кўрилмаётгани тўғрисидаги мақоласида келтирилган вазият имкон қадар ҳаққоний кўриб чиқилишини маълум қилди.

20 июль куни журналист яна бир марта 102 рақамига қўнғироқ қилиб, FIFTY клубида қўйилган баланд мусиқадан шикоят қилмоқчи бўлади, бироқ клубга нисбатан чора кўриш ўрнига қўлидаги телефони олиб қўйилиб, унинг ўзи ички ишлар бўлимига олиб борилади.

«Ходимлар ҳаракати ўрганилади. Шу билан бирга, мазкур муаммо комплекс ўрганилади, чунки тунги клуб ўз айбини тан олгани йўқ ва масала баҳсли ҳисобланади», — дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Никита Макаренконинг аризаси ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилади, жумладан, шовқин даражаси тегишли хизматлар томонидан такроран ўлчанади, дея қайд этди бош бошқарма.

«Фурсатдан фойдаланиб, жамият ҳаётидаги фаол иштироки, кўплаб ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларга бефарқ эмаслиги ва  Тошкент ИИББ матбуот хизмати билан ҳамкорлиги учун Макаренко Н. А. га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дейилади баёнотда.

Киритилди: 12:19 22.07.2019. Ўқилди: 1970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!