Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент давлат юридик университети ректори ишдан олинди

Тошкент давлат юридик университети ректори ишдан олинди

Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда ва йиғилиш давомида давлат раҳбари Есемурат Каньязов ишдан олинганини маълум қилди.

Маълумот учун, Есемурат Каньязов 2005-2011 йилларда – Адлия вазири ўринбосари, 2011 йилнинг июнидан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинлангач вазир ўринбосари лавозимидан кетганди. Аммо у 2017 йилнинг апрелида яна Адлия вазири ўринбосари лавозимини эгаллаганди.

Айни вақтда Каньязовнинг вазирликдаги лавозими тақдири бўйича маълумот йўқ.

Киритилди: 16:37 23.08.2019. Ўқилди: 3203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!