Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент бозорларидаги 45 минг сўмлик музлатилган гўшт сифатсизми ёки?..

Тошкент бозорларидаги 45 минг сўмлик музлатилган гўшт сифатсизми ёки?..

Шу кунларда Тошкент бозорларида арзонлаштирилган ярмаркаларда гўшт 45 минг сўмдан сотилаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Айрим харидорлар бу – оддий, одатдаги гўшт, фақат 40 фоизи суяк эканини айтишган. Айримлар эса унинг одатдаги гўштдан мазаси фарқ қилиши ҳақида ёзмоқда.

Ижтимоий тармоқларда қатор тахминларни ҳам учратиш мумкин. Масалан, кимдир бу музлатилган гўшт Беларусдан келтирилганини айтган бўлса, айримлар унинг сифатига шубҳа билан қарамоқда.

Ҳолат юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси изоҳ берди.

Чегара-назорат ветеринария пунктлари орқали олиб ўтилаётган ҳар қандай гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария норма ва талабларига мувофиқ олиб кирилиши қатъий назорат остида, дейилади изоҳда.

Шунингдек, қўмита импорт қилинган ёки маҳаллий етиштирилган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг олди-сотдисида нархни белгилаш ваколатига эга эмаслигини билдирган.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг шу пайтига қадар Ўзбекистонга ветеринария талаблари асосида тадбиркорлар томонидан четдан жами 30082,4 тонна гўшт импорт қилинган.

Шундан, Қозоғистондан музлатилмаган 287,4 тонна майдамол ва 5712 тонна қорамол ҳамда 46,4 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти; Украинадан 2251,6 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти; Беларусдан музлатилмаган 7124 тонна ва музлатилган 14661,4 тонна қорамол гўшти олиб келинган.

Киритилди: 19:20 27.12.2020. Ўқилди: 2872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!