Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент-1 Газ тақсимлаш станцияси фаолиятини вақтинча тўхтатди

Тошкент-1 Газ тақсимлаш станцияси фаолиятини вақтинча тўхтатди

4 октябрь куни Тошкент-1 Газ тақсимлаш станциясига кириш қувурида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати содир бўлди. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, соат 13.00 да аниқланган фавқулодда ҳолатни бартараф этиш учун станция фаолиятини вақтинча тўхтатиш зарурати пайдо бўлди. "Ўзтрансгаз" АЖ Марказий диспетчерлик департаменти билан маслаҳатлашилган ҳолда Тошкент-1 станцияс орқали табий газ билан таъминланадиган истеъмолчиларга телефонограмма юборилди. Уларнинг розилиги билан қувурни таъмирлаш учун 15 соатга станцияни тармоқдан ажратиш чораси кўрилди.

Ҳозирда Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гурух воқеа жойида бўлиб турибди.

Бугун эрталаб соат 08:10 дан бошланган таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Таъмир ишларини бугун соат 23:00 га қадар якунлаш кўзда тутилган.

Таъмирлаш ишлари якунланиши билан станция табиий газ тармоғига уланади.

Ҳозирда Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гурух воқеа жойида бўлиб турибди.

Киритилди: 14:37 05.10.2022. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!