Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган 9 нафар ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган 9 нафар ўзбекистонликнинг шахси аниқланди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилоятида юз берган ёнғинда ҳалок бўлган 9 нафар ўзбекистонликнинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди.

Шахсига аниқлик киритилган қурбонлардан 8 нафари Навоий вилояти, Қизилтепа туманидан. Яна бир қурбон Самарқанд вилоятидан.

Ҳалок бўлганлар:

1. Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

2. Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

3. Мўминов Хуршид Меҳриддин ўғли, 1997 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

4. Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли,1998 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

5. Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

6. Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

7. Норов Меҳриддин Ғайбуллаевич, 1966 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

8. Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 йил (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган)

9. Ҳасанов Умид Каримович, 1979 йил (Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида исқитомат қилган)

Ҳозирда 10-қурбоннинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05 да Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган. Ушбу уйларда «Гринвуд» ёғоч компаниясида ишлаган 12 нафар ўзбекистонлик истиқомат қилган.

Ҳодиса оқибатида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, 2 ўзбекистонлик омон қолган. Шунингдек, бир нафар рус аёли ҳам ёнғинда вафот этган.

Россия Тергов қўмитасига кўра, қурбонларнинг жасадлари қорайиб, куйиб кетган ҳамда таниб бўлмас даражага келган.

«Уларнинг шахси генотипик экспертиза ёрдамида аниқланади. Яъни ҳалок бўлганларнинг қариндошларидан қон намунаси олинади ва тана қолдиқлари намуналари билан солиштирилади», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида

Киритилди: 19:32 21.01.2020. Ўқилди: 3281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!