Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Томорқага нима экишни энди ҳукумат белгилайди

Томорқага нима экишни энди ҳукумат белгилайди

Бир маҳалла бир маҳсулот тамойили асосида энди деҳқон хўжаликлари ва томорқаси борлар ерига нима экишни бундан буён ўзлари ҳал қила олмайдилар. Вазирлар Маҳкамасининг 17 апрель кунги қарорига мувофиқ ҳар бир ҳудуд муайян экинга мослаштирилади.

Қарорга кўра:

  • Ҳар бир туман, ҳар бир маҳалла тупроғи, иқлим шароити, сув таъминотини ҳисобга олиб ихтисослашади.
  • Ҳар бир вилоят, туман 2019 йил учун прогноз кўрсаткичи га кўра сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилиши лозим. Буни туман ҳокимлари, прокурорлари, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари назорат қилади.
  • Ҳар бир вилоятда етиштирилган сабзавот ва полиз маҳсулотларининг қанчаси ички истеъмол учун ва яна қанчаси экспорт қилиниши прогноз кўрсаткичи дан келиб чиқиб белгиланади.

Қарорда 2018 йилда 69,4 минг гектар томорқа ер майдонининг 4 минг гектарига экин экилмагани қайд этилган. Ҳукумат уларга экин эктирмоқчи. Шу билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, аҳолисининг даромади оширилиши кўзда тутилган.

Бу нимаси билан муҳим?

Бу қарор Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини бошқаришни янада марказлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни марказдан режалаштириш кучайтирилаётганини англатади.

minbar.uz

Киритилди: 17:48 20.04.2019. Ўқилди: 4043 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!